«LAYNER» клуби 2018 йилда «Кучли 100 лик» номи остида ҳар хил турдаги тадбиркорлар томонидан ташкил этилган. Шундан сўнг бошқа истеъдодли тадбиркорларни доимий жалб қилиб бориш оқибатида тадбиркорлар сони 100 га етган. Бу даврда «Кучли 100 лик» номи остида турли ўқув тадбирлари ва йиғилишлар доимий тарзда уюштирилиб борилган.
2020 йилда Мирзоҳид Мирзаахмедович томонидан дарсликлар бера бошланди ва 100 та тадбиркорлар орасидан 10 та энг кучли тадбиркорлар ажралиб чиқди ва уларга «Бизнес Йўлдошлар» жамоаси номи берилди ва бу жамоа кейинчалик қолган жамоа аъзоларига устоз дарсликларини беришда давом этишди ва давом этиб келишмоқда.
2021 йилдан бошлаб клубни янада салоҳиятини ошириш мақсадида тизим ва стратегия асосида бошқарув жорий қилинди ва «Кучли 100 лик» жамоасидан ҳамда ташқаридан салоҳиятли тадбиркорлар жалб қилиниб, бу клубга жамоа билан келишилган ҳолда «Layner Business Club» номи берилди ва асос солинди.
2022 йилда гуруҳ қоидалари, буйруқлари ва оргструктураси ишлаб чиқилди. Шу йилнинг февраль ойида гуруҳга Назоратчи, Ташкилотчи ва Директор сайланиши оқибатида гуруҳ янги босқичга кўтарилди. Март ойининг дастлабки кунларида гуруҳ стратегияси ишлаб чиқилди. Шундан сўнг стратегик вазифалар тақсимланган холда жамоа аъзоларига бўлиб берилди.
2022 йилнинг март ойидан бошлаб, истеъдодли билимга чанқоқ тадбиркорларни гуруҳга қўшиш тизимли тарзда йўлга қўйилди.
2022 йилнинг Май ойига келиб гуруҳда илм олиш, спорт мусобақалари уюштириш, дам олиш, ходимларни малакасини ошириш, заводларга ташриф буюриш, ички туризм, хайриялар тизимли равишда амалга ошира бошланди.
2022 йилнинг май ойида Самарқанд, ноябр ойида Хива, Урганч ва Қўқон шаҳарларига саёҳатлар уюштирилди.
Ноябр ойининг сўнги кунларида 12 нафар клуб аъзоси биргаликда Умра зиёратига бориб келишди. 2022 йил сўнгида «LAYNER» клуби учун Тошкент шахрининг марказидан офис олинди.
2023 йилда «LAYNER» клуби аъзолари томонидан Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Тожикистон компаниялари билан учрашувлар ташкил қилинди.
2024 йилнинг январь ойида «LAYNER» клуби аъзолари жамоавий дам олиш мақсадида Малайзия давлатига ташриф буюришди.