«Layner» клуби нафақат маҳаллий тадбиркорлар, балки хориж компаниялари билан ҳам ҳамкорликда катта ғоялар устида иш олиб боради. Шу қаторда мамлакатимиз учун фойдали лойиҳаларни амалга оширишни ва миллионлаб инсонларни иш билан таъминлашни мақсад қилган.
«Layner» клуби ўрта ва йирик тадбиркорларни бирлаштириб, улардан кучли жамоани шакллантирган бизнес клубдир. «Layner» клуби 6 йил давомида босқичма-босқич тизимлаштирилди ва ҳозирги кунда юқори даражадаги тизимлашган клуб ҳисобланади.

BUSINESS CLUB ҳақида

LAYNER

клубнинг 2030 йилгача стратегик мақсадлари
Бизнес клуб 10 000 дан зиёд тадбиркорларга ўз билим ва тажрибаларни улашиб ўргатган бўладилар.
Хорижий мамлакатларда йирик нуфузли бизнесменлар ва халқаро бизнес клублар иштирокида «Ғоявий фикрлаш» тадбирини юқори савияда ташкиллаштирамиз.
Шахсий бренди шаклланган ва ижтимоий тармоқларда фаол клуб аъзолари томонидан «LAYNER» номи бутун дунёга намоён этилади.
Ўзбекистондаги ичимлик сувига муҳтож бўлган аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қудуқлар қаздирилади.
2030 йилга келиб клубимиз катта марраларни забт этиб салмоқли натижага эришганлигини кўришимиз
мумкин бўлади.
«LAYNER» клуби 2000 дан ортиқ клуб аъзоларига ва дунёнинг кўплаб давлатларида ўз офисларига
эга бўладилар.
«LAYNER» клуби аъзолари ва уларнинг яқинлари ҳамда бирга боришни хоҳлаган кучли тадбиркорлар билан дунёнинг йирик кўргазмаларида қатнашишларни ташкил этамиз ва қатнашамиз.
«LAYNER» клуби фаолияти географияси на фақат Марказий Осиё давлатлар балки бутун дунёни қамраб олади.
«LAYNER» клуби учун жамоавий самолёт сотиб олиш, клуб аъзоларининг яқин кунлардаги мақсадлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда ёш бизнесменлар учун кўрик танлов ўтказиб бир неча номинациялар бўйича ғолибни аниқлаб совға ва мукофотларни топширамиз.
Билим ва тажрибалар
Ғоявий фикрлаш тадбирлари
Шахсий бренд
Қудуқлар қаздириш
Янги марралар
Янги аъзолар
Кўргазмаларда қатнашиш
Фаолият худуди
Cамолёт
Кўрик танловлар
клуб
аъзолари
6+
йилдан буён фаолият олиб боради;
30+
дан ортиқ йўналишда бизнеслар мавжуд;
2
Клуб аъзолари саёхат қилган давлатлар;
50
Клубда мавжуд тадбиркорлар сони;
клуб
тарихи
«LAYNER» клуби 2018 йилда «Кучли 100 лик» номи остида ҳар хил турдаги тадбиркорлар томонидан ташкил этилган. Шундан сўнг бошқа истеъдодли тадбиркорларни доимий жалб қилиб бориш оқибатида тадбиркорлар сони 100 га етган. Бу даврда «Кучли 100 лик» номи остида турли ўқув тадбирлари ва йиғилишлар доимий тарзда уюштирилиб борилган.
2018 йил
2020 йилда Мирзоҳид Мирзаахмедович томонидан дарсликлар бера бошланди ва 100 та тадбиркорлар орасидан 10 та энг кучли тадбиркорлар ажралиб чиқди ва уларга «Бизнес Йўлдошлар» жамоаси номи берилди ва бу жамоа кейинчалик қолган жамоа аъзоларига устоз дарсликларини беришда давом этишди ва давом этиб келишмоқда.
2019-2020 йил
2021 йилдан бошлаб клубни янада салоҳиятини ошириш мақсадида тизим ва стратегия асосида бошқарув жорий қилинди ва «Кучли 100 лик» жамоасидан ҳамда ташқаридан салоҳиятли тадбиркорлар жалб қилиниб, бу клубга жамоа билан келишилган ҳолда «Layner Business Club» номи берилди ва асос солинди.
2021 йил
2022 йилда гуруҳ қоидалари, буйруқлари ва оргструктураси ишлаб чиқилди. Шу йилнинг февраль ойида гуруҳга Назоратчи, Ташкилотчи ва Директор сайланиши оқибатида гуруҳ янги босқичга кўтарилди. Март ойининг дастлабки кунларида гуруҳ стратегияси ишлаб чиқилди. Шундан сўнг стратегик вазифалар тақсимланган холда жамоа аъзоларига бўлиб берилди.
2022 йил
2022 йилнинг март ойидан бошлаб, истеъдодли билимга чанқоқ тадбиркорларни гуруҳга қўшиш тизимли тарзда йўлга қўйилди.
2022 йилнинг Май ойига келиб гуруҳда илм олиш, спорт мусобақалари уюштириш, дам олиш, ходимларни малакасини ошириш, заводларга ташриф буюриш, ички туризм, хайриялар тизимли равишда амалга ошира бошланди.
2022 йилнинг май ойида Самарқанд, ноябр ойида Хива, Урганч ва Қўқон шаҳарларига саёҳатлар уюштирилди.
Ноябр ойининг сўнги кунларида 12 нафар клуб аъзоси биргаликда Умра зиёратига бориб келишди. 2022 йил сўнгида «LAYNER» клуби учун Тошкент шахрининг марказидан офис олинди.
2023 йилда «LAYNER» клуби аъзолари томонидан Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Тожикистон компаниялари билан учрашувлар ташкил қилинди.
2023 йил
2024 йилнинг январь ойида «LAYNER» клуби аъзолари жамоавий дам олиш мақсадида Малайзия давлатига ташриф буюришди.
2024 йил
клубда
Мавжуд тадбирлар
Клуб аъзоларининг бизнесларини ривожлантириш мақсадида ходимлар учун ўқув тадбирлар.
Ходимлар учун ўқув тадбирлари
Соғлом фикрлаш мақсадида клуб аъзолари ўртасида спорт машғулотлари ва мусобақалар.
Cпорт машғулотлари
Чет элда бўлиб ўтадиган кўргазма ва тадбирларга клуб аъзолари билан биргаликдаги ташриф.
Бизнес
турлар
Маънавий ҳордик чиқариш ҳамда миллий тарихимизни ўрганиш мақсадида ички туризм.
Ўзбекистон ҳудудида ички саёҳатлар
Янги билимлар ўрганиш мақсадида клуб аъзолари учун ўқув тадбирлари/дарслари;
Клуб аъзолари учун ўқув тадбирлари
Беморлар, боқувчиси йўқ ва муҳтож оилалар учун клуб аъзолари томонидан хайриялар.
Хайрия
Клуб аъзоларининг бизнеслари билан яқиндан танишиш мақсадида корхоналарга ташрифлар.
Корхоналарга ташрифлар
Турли хил бизнес йўналишдаги компаниялар билан умумий ғоявий фикрлаш тадбирлари.
Ғоявий фикрлаш (катта форматда)
Клубни ривожлантириш мақсадида клуб аъзолари билан ғоявий фикрлаш йиғилишлари.
Ғоявий фикрлаш (Brain storm)
  • Бажарилаётган ҳар бир ишимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳалоллик тамойилларига амал қилиш.
клуб
қадриятлари
  • Хар бир ишимизда адолат мезонларига асосланган ҳолда қарор қабул қилиш.
  • Ноҳақликни кўрганда жим турмаслик ва адолат билан ҳақни гапириш.
  • Доимо адолатли қарор қабул қилиш учун якка тарзда дард эшитмаслик.
  • Устоз отангдек улуғ! Устозни сўзи ҳар қандай ҳолатда ҳам муҳокама қилинмайди! (шариат арконларини одоб сақлаган ҳолда эслатиш, мустасно.)
  • Устоз савол берганларида аниқ тиниқ жавоб бериш, жавоб берганда хам гапни олиб қочмаслик ёки ақллилик қилмаслик.
  • Қатъийлик - бу мустақил ва ўз вақтида масъулиятли қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш қобилияти.
  • Қатъийлик - қийин вазиятларга чидаш, муваффақиятсизликларга қарши туриш ва ҳозирги вақтда керакли натижага эришиш қобилияти.
  • Қатъийлик узоқ муддатли ютуқларга қаратилган. Бу танланган йўлдан маълум вақт давомида, эҳтимол кўп йиллар давомида юриш ва турли вазиятларда қатъият ва иштиёқни сақлаб қолиш қобилияти.
  • Клуб ривожи учун топширилган ҳар бир вазифага масъулият билан ёндашган ҳолда натижани таъминлаш.
  • Клуб раҳбари, ҳайъат аъзолари ва назоратчи топшириқларидан ҳар қандай ҳолатда ҳам бўйин товламаслик.
  • Клуб аъзолари билан қурилаётган ҳар қандай муносабатни доимо шаффоф ва ишонч асосида шакллантириш.
  • Клубдаги ҳар қандай маълумот, клуб омонати, уни доимо сир сақлаш.
  • Клубда хар бир муаммога шаффофлик билан ёндашиб, имкон қадар умумий гуруҳда ҳал қилиш.
  • Клубдаги барча ҳолат ва вазифаларга доимо холислик билан ёндашиш.
  • Хар қандай ўрганилаётган илм билим сотилмаслигини таъминлаш.
  • Ўрганилган билимлар сўралганда холис ўргатишга доимо тайёр туриш.
  • Илм билим ўрганишдан ҳеч қачон тўхтамаслик ва ўрганилганларни дарҳол амалда татбиқ қилиб натижага эришиш.
  • Доимо хатолар устида ишлаб, истеъдодли ва масъулиятли ёшлардан кучли лидерлар тайёрлаш, илғорлик ҳамда мукаммалликка интилиш
Ҳалоллик
Адолат
Устоз шогирд анъаналари
Қатъият
Масъулият
Ишонч
Холислик
Профессионализм
Layner
Асосий саҳифа
Клуб ҳақида
Клуб аъзолари
Клуб тарихи
Мақсадлар
Контакт
Gmail: laynerbc@gmail.com
Telegram: @laynerbc
WeChat ID: layner_business_club
Тиллар
Узбек
Инглиз
Ижтимоий тармоқлар
Made on
Tilda